Ҳодисалар

ТИВ раҳбари собиқ ўринбосари Рустам Тўхтабоев вафот этди

© Sputnik / Алексей Насыров / Фотобанкка ўтишГвоздики и свечи
Гвоздики и свечи - Sputnik Ўзбекистон
Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ва чет элдаги ваколатхонаси жамоаси марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган

ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Олтмиш бир ёшида Ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Рустам Тўхтабоев вафот этди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ва чет элдаги ваколатхонаси жамоаси чуқур қайғу ила 2018 йилнинг 20 октябр куни 61 ёшида ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Рустам Асқарович Тўхтабоевнинг вафот этганини билдиради ҳамда марҳумнинг оиласига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва самимий далда сўзларини изҳор этади", - дейилади хабарда.

Рустам Тўхтабоев Тошкентда туғилган, 1980 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги бўйича филолог-шарқшунос, 1986 йилга қадар олийгоҳда таълим берган, сўнгра чет элдаги ватандошлар билан Ўзбек дўстлик ва маданий алоқалар жамиятида фаолият юритган, 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти аппаратида давлатлараро муносабатлар масалалари бўйича бош маслаҳатчи лавозимига тайинланган.

ТИВдаги биринчи лавозим - ахборот-таҳлилий бошқарма раҳбари ўринбосари лавозимига 2000 йилда тайинланган, 2005 йилда вазир ўринбосари лавозимини эгаллаган. 2004 йилда "Дўстлик" ордени билан мукофотланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала