Ҳодисалар

Қобулда парламент сайловлари куни учта портлаш содир этилди

© Sputnik / В. Киселев / Фотобанкка ўтишВ воскресный день в центре Кабула
В воскресный день в центре Кабула - Sputnik Ўзбекистон
Ҳозирча мамлакатда мавжуд бўлган террорчилик гуруҳларидан ҳеч бири содир этилган ҳодиса юзасидан жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Мамлакат парламенти (Волус жирга) қуйи палатасига депутатлар сайлови бўлиб ўтаётган Қобулнинг турли туманларида шанба куни камида учта портлаш юз берди, деб хабар қилди РИА Новостига Афғонистон пойтахти ИИВ вакили.

Президент Исламской Республики Афганистан Ашраф Гани Ахмадзай - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Афғонистон президенти парламент сайловларига старт берди

Италиянинг Emergency нодавлат ташкилоти хабарига кўра, Қобул яқинида жойлашган сайлов участкаларида юз берган портлашлар туфайли жарроҳлик марказига 30 киши, шу жумладан, бир нафар бола олиб келинган. Бола олинган жароҳатлар оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Таъкидланишича, портлашларнинг барчаси сайлов участкалари яқинида юз берган. Шундай бўлсада, бу фуқароларнинг ўз овозини бериш хоҳишига глобал даражада таъсир кўрсата олмаган.

Ҳозирча мамлакатда мавжуд бўлган террорчилик гуруҳларидан ҳеч бири содир этилган ҳодиса юзасидан жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Қайд этилишича, шанба куни ўтказилаётган сайловларни тан олмаётган "Толибон" радикал ҳаракати етакчилари тинч аҳоли номига таҳдидлар қилиб, сайлов жараёнига қаттиқ қаршилик кўрсатиш фикрда эканликларини яширмаганлар.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала