Алишер Усмонов Mail.ru бошқарувини топширди

© Sputnik / Владимир АстапковичМиллиардер Алишер Усманов
Миллиардер Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ишончим комилки юқори технологияли компанияларни – иқтидорли ва мақсад сари интилган ёш авлод бошқариши керак, - деди Усмонов.

ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Алишер Усмоновнинг USM Holdings компания Mail.ru Group бошқарувини компания директори Бориса Добродеевга топширди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

В.Путин вручил государственные награды в Кремле - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмонов Олмалиқда Мисис университети филиали очилишида иштирок этади

“Бугун бизнинг USM холдинг,  Mail.ru Groupдаги ўз улушини Бориса Добродеев бошчилигидаги компания раҳбариятига топширди. Мен охирги йиллар давомида ушбу ишни тайёрлаш билан шуғулланган эдим. Ишончим комилки юқори технологияли компаниялар – иқтидорли ва мақсад сари интилган ёш авлод бошқариши керак. Улар рақамли бизнес ривожланиш трендларини яхши тушунади”, - дейилган Усмоновнинг расмий хабарида.

“Мен бошқарувдан кўнглим хотиржам кетмоқдаман: бизнинг бизнес ва молиявий натижаларимиз ҳеч қачон бундан юқори бўлмаган. Mail.ru Group жамоаси эса – ўз ишини яхши биладиган профессионаллар. Улар мустақил бошқарув остида бозорда ўз позицияларини янада мустаҳкамлайди”, - деди Алишер Усмонов. 

Эслатиб ўтамиз, Mail.ru Group бепул почта ва янгиликлар хизматларидан ташқари, “ВКонтакте”, “Одноклассники”, “Мой мир” каби ижтимоий тармоқларнинг ҳам эгаси. Шунингдек, Delivery Club,  ZakaZaka, BeepCar ва CityMobil интернет орқали хизмат кўрсатувчи компанияларда улушга эга.

Янгиликлар лентаси
0