Жамият

Мактаб синфлари тўлиқлиги 35 нафардан ортиб кетишига йўл қўйилмайди – қарор лойиҳаси

© Фото: Ассоциация "Узтекстильпром"Ученики школы №91 Ташкента
Ученики школы №91 Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Низомнинг 27-бандида белгиланган меъёрлар бўйича тегишли майдонга эга бўлган умумтаълим муассасасининг синфлари тўлиқлиги 35 нафардан ортиб кетишига йўл қўйилмайди деб қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Школьники во время перемены, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мактаб ва текширувлар: янги қарор лойиҳаси тайёрланди

Ушбу низомнинг 27-бандида белгиланган меъёрлар бўйича тегишли майдонга эга бўлган умумтаълим муассасасининг синфлари тўлиқлиги 35 нафардан ортиб кетишига йўл қўйилмайди дейилган.

Намунавий лойиҳалар бўйича қурилмаган, мослаштирилган биноларда жойлашган, ўқувчилар сони етарли бўлмаган умумтаълим муассасаларида, олис (тоғли, чўлли) аҳоли пунктларида жойлашган умумтаълим муассасаларида, шунингдек ўзбек тилида ўқитилмайдиган умумтаълим муассасаларида ўқувчилар сони синфларни тўлдиришнинг ўзига хос шарт-шароитларидан келиб чиқиб, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг молия бўлимлари билан келишилган ҳолда белгиланади.

Низомда қайд этилишича, кам комплектли умумтаълим муассасаларида (филиалларда) бошланғич синф ўқувчилари қуйидаги ҳолларда битта синфга бирлаштирилиши мумкин: ўқувчилар сони 8 нафаргача бўлган I - IV синфлар; ўқувчилар сони 12 нафаргача бўлган учта бошланғич синф; ўқувчилар сони 24 нафаргача бўлган иккита бошланғич синф (I ва III, II ва IV синфлар).

Қарор лойиҳаси 3 ноябргача муҳокама қилинади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала