Иқтисод

Сбербанк ва Внешэкономбанк Ўзбекистонга паст фоизли кредит линиялари очади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишЛоготип Сбербанка России на офисе
Логотип Сбербанка России на офисе - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон Миллий банки ва Россиянинг Внешэкономбанки 200 миллион долларлик, Сбербанк билан 350 миллион долларлик шартномалар имзолашди.

ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтган ҳудудлараро ҳамкорлик форумида Ўзбекистон Миллий банки Россиянинг Сбербанки ва Внешэкономбанки билан узоқ муддатли паст фоизли кредит шартномалари имзолади, деб хабар қилмоқда банк матбуот хизмати.

Сбербанк России - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Халқ банки Сбербанк билан ҳамкорлик бўйича келишув имзолади

Хусусан, Сбербанк билан имзоланган 350 млн долларлик шартномага асосан Ўзбекистон ҳудудида йирик ва ўрта ҳажмдаги лойиҳаларни молиялаштириш имкони яратилган.

Унга кўра Ўзбекистонлик тадбиркорлар нафақат Россияда ишлаб чиқарилган ускуналарни, балким Сбербанк филиаллари бўлган бошқа давлатларда (Беларусь, Қозоғистон, Туркия, Швейцария, Чехия, Венгрия, Сербия, Хорватия, Словения, Босния ва Герцеговина) ишлаб чиқарилган ускуналарни ҳам кредит эвазига сотиб олишлари мумкин бўлади. 

Иккинчидан, Россиянинг Внешэкономбанки қиймати 200 млн долларлик кредит шартномаси имзолашди. 

Национальный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Россия Миллий банкка 250 млн долларлик кредит линиясини очади
Бу шартнома, Россиядаг фоизи паст бўлган кредит эвазига, юқори технологияли ускуналар экспорт қилиш сотиб олиш имконини беради. Кредит фоиз ставкаларининг бир қисми Россия Федерацияси томонидан қопланади.

Ушбу шартномалар, икки давлат орасида савдо-иқтисодий муносабатларини янада ривожлантириш имконини беради. Узоқ муддатли арзон кредитлар пайдо бўлиши Ўзбекистон учун янги инвестицион имкониятлар яратади.

Ундан ташқари Россиянинг Внешэкономбанкига Ўзбекистон молия бозорига кириш ва Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ҳамда йўл инфраструктурасини модернизация қилиш жараёнида иштирок этиш таклиф қилинди.

Янгиликлар лентаси
0