Болалар заҳарланган боғчада текширув ўтказилди: 15 нафар ходим ишдан бўшатилди

© Sputnik / Игорь ЗарембоОбед в детском саду
Обед в детском саду - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳамшира ва барча ошхона ходимлари ишдан бўшатилди, МТМ раҳбарининг лавозимига мос келиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 433-сонли мактабгача таълим муассасасида овқатдан заҳарланишнинг таҳлилий натижаларини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ушбу боғчанинг 37 нафар тарбияланувчиси бундан бир неча кун олдин озиқ-овқатдан заҳарланиши оқибатида касалхонага ётқизилганди. 

Вазирлик хабар беришича, ҳозирги вақтда барча болалар касалхонадан чиқарилди.

Болалардан таҳлил намуналари олиниб, Давлат санитария-эпидемиология назорати (ДСЭН) бактериологик лабораториясига юборилди. 

Южнокорейцы помогут Узбекистану в создании контента для дошкольников - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда боғча болалари учун медиа материаллар тайёрлайдиган марказ пайдо бўлади

“Овқат тайёрлаш технологиясининг қўпол бузилиши ва санитар қоидаларга риоя қилмаганлик сабабли, 2018 йилнинг 5 октябрида 433-сонли МТМнинг ошпазлари томонидан тайёрланган “тефтеллар”да эҳтимол Шигелла Флекснер 1б серотипи (халқаро касалликлари таснифи бўйича А05.8) овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарган”, - дейилади ДСЭН хулосаси бўйича Лаборатория таҳлили натижаларида. 

Аммо айнан Шигелла Флекснер оқибатида овқатдан заҳарланишнинг дастлабки ташхиси тўлиқ тасдиқланмаган. Ташхис натижаларига кўра, 37 нафар боладан фақат 6 нафарида ушбу микроорганизм аниқланди. 

Шунингдек, махсус совутгичдаги қопқоқли стерил шиша идишларда сақланадиган кунлик овқат намуналари ҳам текширилди. Намуна сўнгги овқатланишдан 72 соат кейин (8 октябрда) олинган. Узоқ вақт ўтганига қарамай, лабораторияда бактериологик текширувлар овқат намунасидан Шигелла Флехнерни топмади. 

Утренник в детском саду Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Боғча пули тўловларида кимлар имтиёзга эгалиги маълум қилинди

"Эпидемиологик текшириш ва лаборатория тадқиқотлари натижалари муассасанинг ошхонасида санитария меъёрлари ва қоидаларига риоя қилмасликни кўрсатмоқда. 433-сонли МТМда дезинфекция ва ювиш воситалари захираси етарли даражада бўлишига қарамай, текширув вақтида МТМ ходимлари томонидан кунлик фойдаланиш етарли даражада эмаслиги аниқланди”, - дейилган вазирлик хабарида. 

Текширув натижаларига кўра, МТМнинг 15 нафар ходими, режали тиббий кўрикдан ўтмаганлиги учун ишдан бўшатилди. Ҳамшира ва барча ошхона ходимлари ишдан бўшатилди, МТМ раҳбарининг лавозимига мос келиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Таъкидланишича, аниқланган қоидабузарликлар бўйича материаллар Бош прокуратурага берилди.

Янгиликлар лентаси
0