Ҳайвон эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун тўлов миқдори таклиф этилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишБараны
Бараны - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ҳайвон эгалари ҳайвонга берилган идентификация рақамини сақловчи атрибути ва ветеринария паспорти учун белгиланган тўловларни ўз вақтида амалга оширишга мажбурдир”, – дейилган қарор лойиҳасида.

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. “Ҳайвон эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун тўловлар ундириш шартлари ва тартиби тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ушбу ҳужжат билан “Ҳайвон эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун тўловлар ундириш шартлари ва тартиби тўғрисида Низом”ни тасдиқлаш белгиланган.

Низом объекти бўлиб — ҳайвонларни ўз эҳтиёжи ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кўпайтириш, боқиш ва сақлашни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ҳайвонлар ҳисобланади.

Қарор лойиҳасида Ветеринария муассасаларида ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари учун тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган “Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотишда (ишлар ва хизматлар) харажатлар таркиби ва молия кўрсаткичларини шаклланиши тўғрисидаги Низом” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги “Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 748-сон қарорига асосан шакллантирилиши белгиланган.

Ҳайвон эгаларидан ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари учун тўлов миқдори қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Автбомобиль Chevrolet Malibu - Sputnik Ўзбекистон
Бухорода “Малибу”да мол ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

- Йирик шохли моллар от, эшаклар ва туялар – энг кам иш ҳақининг 2 фоизи;

- Майда шохли моллар, чўчқа –  энг кам иш ҳақининг 1,5 фоизи;

- Ит ва мушуклар –  энг кам иш ҳақининг 1 фоизи.

“Хайвон эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун тўловларни ўз вақтида ундирилишини назорат қилиш Давлат ветеринария қўмитаси, Қорақолпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси ва вилоят ветеринария  бошқармалари томонидан амалга оширилади”, - дейилган қарор лойиҳасида.

Қарор лойиҳаси 5 ноябргача муҳокама қилинади.

Янгиликлар лентаси
0