Жамият

Ўзбекистон разведкачилари Британияда ўтказилган халқаро танловда ғолиб бўлди

© Министерство обороны УзбекистанаВойсковые разведчики Узбекистана победили на конкурсе "Кембрийский патруль" в Великобритании
Войсковые разведчики Узбекистана победили на конкурсе Кембрийский патруль в Великобритании  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари гуруҳи Буюк Британияда разведка бўлинмалари ўртасидаги “Кембрия патрули” халқаро мусобақасида иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Буюк Британиянинг Брэкон шаҳрида қўшин разведкачилари ўртасида ўтказилган “Кембрия патрули” халқаро танловида биринчиликни қўлга киритди. Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига асосан.

Министр обороны РУз Абдусалом Азизов наградил победителей летних Олимпийских игр - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Абдусалом Азизов Осиё ўйинлари ғолибларига ҳарбий унвонларни топширди

15−17 октябрь кунлари Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари гуруҳи Буюк Британияда разведка бўлинмалари ўртасидаги “Кембрия патрули” халқаро мусобақасида иштирок этди.

Мусобақада 34 давлатдан 123 та жамоа қатнашди.

“Кембрия патрули” мусобақаси 40 йилдан буён Уэльсда анъанавий равишда ўтказиб келинади. Ушбу танлов дунё ҳарбий хизматчилари ичида ўтказиладиган энг мураккаб ва нуфузли мусобақалардан бири ҳисобланиб, уни махсус бўлинмаларга саралаш жараёни билан ҳам таққослашади. Бунда асосий эътибор ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва руҳий тайёргарлигига қаратилган.

Иштирокчилар Кембрия тоғларида тўлиқ жанговар қуролланган ҳолда ҳеч қандай навигация воситаларисиз камида 25 кг юк билан 70 км масофани босиб ўтишда 1500 м баландликка кўтарилиб, 1000 м тик нишабликни 48 соат ичида босиб ўтишлари лозим.

Немецкий военный специалист Клаус Хютгер - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тошкентда Германия ҳарбий мутахассислари машғулот ўтказишди

2017 йилда мазкур мусобақада 29 мамлакатдан 139 та жамоа қатнашган эди. Унда биринчи марта иштирок этган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси фахрли иккинчи ўринни забт этган бўлса, бу йилги танловга қатъий тайёргарлик ва аниқ мақсадлар билан борган ўзбекистонлик ҳарбийлари мезбон давлат вакиллари билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Иккинчи ўрин Буюк Британия, Ҳиндистон ва Франция жамоаларига насиб этган бўлса, учинчи ўринни Буюк Британия ва Қозоғистондан келган жамоалар эгаллади. Қизиқарли жиҳат, ушбу танловда Англиянинг 90 та жамоаси иштирок этди.

Кеча, 22 октябрь куни Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида “Кембрия патрули” танловининг ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Начало совместных узбекско-таджикских военных учений в Согдийской области - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон махсус ҳарбий бўлинмалари халқаро мусобақада иштирок этади

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Абдусалом Азизов мамлакатимизга олтин медаллар билан келган ғолиб жамоа аъзоларини қутлади ва ўтган йилларга нисбатан вазирлик қўшинларида жанговар тайёргарлик машғулотлари бир неча марта ҳам сифат, ҳам сони бўйича кўпайгани эвазига мана шундай ютуқларга эришилаётганини таъкидлади. 

“Президентимизнинг жорий йилда Бухоро вилоятида жойлашган ҳарбий қисмга ташрифи давомида ўтган йилда “Кембрия патрули” танловида иккинчи ўринни қўлга киритган қўшин разведкачиларимиз бу йилда, албатта, ғолиблик шоҳсупасини эгаллаб, ёруғ юз билан Ватанга қайтишга ваъда беришганди ва бунинг уддасидан чиқишди.

Бир ҳақиқатни тан олишимиз керак – бундай ғалабага Ватанни севмасдан, унга содиқ бўлмасдан эришиб бўлмасди!,” – деди Абдусалом Азизов.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган ғолиб ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдирилди. Тўққиз нафар танлов ғолиби Ўзбекистон мудофаа вазирининг “Намунали хизмати учун” кўкрак нишони ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала