Жамият

Тезликни оширган ҳайдовчиларга жарима миқдори оширилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишКомплекс автофиксации нарушений ПДД
Комплекс автофиксации нарушений ПДД  - Sputnik Ўзбекистон
2018 йил биринчи ярим йиллигида белгиланган тезликни оширганлар сони 248 мингдан ортиқ кетди.

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди

Питейные заведения Москвы - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Транспортни маст ҳолда бошқарганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Ўзгартиришга асосан, белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ ошириб юборган ҳайдовчилар (масалан тезлик 70 км этиб белгиланган жойни 120 км тезликда ўтганлар) эндиликда энг кам иш ҳақининг тўққиз баравари (илгари етти баравар) миқдорида жаримага тортилади.

Қуйидаги ҳолатлар эса ҳайдовчига нисбатан энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари (илгари 10 баравар эди) миқдорида жарима солишга ёки уни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади. Агар:

худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида ҳайдовчи ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда такрор ошириб юборса;

худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда такрор ошириб юборса.

Разговор по мобильному телефону во время управления автомобилем - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Автомобилни бошқариш вақтида телефондан фойдаланган ҳайдовчиларга жарима миқдори оширилди

Шунингдек, эндиликда қуйидаги ҳуқуқбузарликлар учун ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум қилиниш билан бир қаторда, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жаримага ҳам тортилади:

худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда такрор оширса;

худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда оширса;

худди шундай ҳуқуқбузарлик учун уч марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда оширса.

Статистик маълумотларга қараганда, 2016 йилда ҳайдовчиларнинг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши билан боғлиқ 421 272 ҳуқуқбузарлик аниқланган. Ушбу кўрчаткич 2017 йилда 506 948 (20,3%га ошган) тани ташкил этган. 2018 йил биринчи ярим йиллигида эса белгиланган тезликни оширганлар сони 248 560 тани ташкил этган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала