Қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида адлия органлари хабардор қилинади

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание Министерства юстиции Узбекистана
Здание Министерства юстиции Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълумотлар улар аниқланган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмасдан юборилиши лозим.

ТОШКЕНТ, 24 окт - Sputnik. Адлия органларининг қонун ҳужжатларини бузаётган нодавлат нотижорат ташкилотларини аниқлаш бўйича бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Комплекс автофиксации нарушений ПДД  - Sputnik Ўзбекистон
Тезликни оширган ҳайдовчиларга жарима миқдори оширилди

Низомга мувофиқ, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар:

- нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида қонун ҳужжатларининг бузилиши, шу жумладан, пул маблағларининг мақсадли сарфланиши бўйича талабларга риоя этилмаслиги, пул маблағларидан ва бошқа мол-мулкдан, уларни молиялаштиришнинг ноқонуний манбаларидан фойдаланилганлиги тўғрисида адлия органларини хабардор қилади;

- адлия органларининг сўровлари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотларини белгиланган тартибда тугатиш учун зарур маълумотларни тақдим этади;

- аккредитация қилинган чет эл фуқаролиги бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ходимлари, шунингдек, уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзолари томонидан содир этилган қонун ҳужжатларининг бузилиши тўғрисида Адлия вазирлигини хабардор қилади.

Ушбу ҳолатлар тўғрисидаги хабарлар ва маълумотлар улар аниқланган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмасдан юборилиши лозим.

Янгиликлар лентаси
0