Журналист қотиллари АҚШ қўллаб-қувватловисиз ўз мақсадига эриша олмаган бўларди - Руҳоний

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишПрезидент Исламской Республики Иран Хасан Рухани
Президент Исламской Республики Иран Хасан Рухани - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Руҳоний Туркия ҳукуматини холис суриштирув жараёнини ўтказишга чақиради.

ТОШКЕНТ, 24 окт - Sputnik. Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг маълум қилишича, саудиялик мухолиф журналист Жамол Хашоггининг қотиллари АҚШ ҳукумати қўллаб-қувватловисиз ўз мақсадига эриша олмаган бўларди. Бу ҳақда президентнинг расмий сайтида хабар қилинган.

“Мен мамлакат АҚШнинг қўллаб-қувватловисиз бундай қотилликка қўл урмаган бўларди, деб ҳисоблайман”, - деб таъкидлади Руҳоний вазирлар маҳкамаси йиғилишида.

Руҳоний Туркия ҳукуматини холис суриштирув жараёнини ўтказишга чақиради.

Президент Руҳоний замонавий дунёда бундай “ташкиллаштирилган қотиллик” амалга оширилганидан ҳайратга тушган.

2017 йилдан АҚШда яшаб келган, американинг Washington Post  нашрида ишлаган саудиялик журналист Хашогги 2 октябрь куни изсиз ғойиб бўлган. У Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллиги биносига кириб кетгунча, у ердан қайтиб чиқмаган.

Джамал Хашогги со своей невестой Хатис Ценгиз - Sputnik Ўзбекистон
Жамол Хашогги қотиллигида саудия бош консулининг қўли бор - ОАВ

20 кундан сўнг Саудия қироллиги консулхонада юз берган жанжал натижасида вафот этганини тасдиқлади.

Шу иш бўйича  18 киши қўлга олинди. Умумий разведка хизмати бошлиғи ўринбосари ва қирол маслаҳатчиси лавозимлардан четлаштирилди.  

Саудия Арабистон қироли Салман бен Абдел Азиз Ал Сауд журналист ўлимига алоқадор бўлган барча шахсларни жавобгарликка тортишини маълум қилганди.

Туркия президенти Эрдўғон Саудия Арабистони ҳукуматининг тушунтиришларидан қониқмаганлигини айтди.  Шунингдек, у саудияликларнинг баёнотларига қарамасдан, ушбу қотиллик олдиндан режалаштирилганлигини таъкилаб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0