Жамият

Бир сўмга "прописка" ёхуд қандай қилиб тошкентликка айланиш мумкин

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишГорода Мира. Ташкент
Города Мира. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон фуқаролари учун Тошкентдан турар жой харид қилишда шартнома суммаси бўйича чекловлар олиб ташланди

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган уйда кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан доимий пропискадан ўтиш бўйича белгиланган чекловлар тўлиқ олиб ташланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ўрталарида жорий этилган тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва чет элликлар Тошкентда ва Тошкент вилоятида янги қурилган уйларни харид қилган тақдирда пропискадан ўтиши мумкинлиги белгиланган бўлиб, минимал битим суммаси ҳақида ҳам шартлар эълон қилинган эди.

Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Прописка қилиш тартиби бўйича президент қарори тасдиқланди

Вилоятликлар қиймати 2 500 энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган, чет эл фуқаролари эса 3 300 ЭКИҲ қийматига тенг янги турар жойни харид қилишса, доимий пропискадан ўтиши мумкин эди.

Турар жойни харид қилгач, фуқаролар Тошкентда ёки Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтишга ҳужжат топширишга ҳақли эди.

Янги қарорга кўра, битим суммасидаги чекловлар олиб ташланган. Эндиликда битим суммаси миқдори ҳатто 1 сўм бўлган тақдирда ҳам пропискадан ўтиш учун ҳужжат топшириш имкони бўлади.

Ҳаракатлар стратегиясида ваъда қилинган қоида — доимий пропискасиз иккиламчи бозордан турар жой сотиб олишга рухсат берилмаган.

Турар жой учун банк ҳисоб рақамлари орқали тўлов қилиш тартиби ҳам сақланиб қолинган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала