Ўзбекистонда биринчи гипермаркет очилади

© Умар КурбановГипермаркет Макро в ТРЦ Компасс в Ташкенте
Гипермаркет Макро в ТРЦ Компасс в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда майдони 7,5 минг квадрат метр бўлган биринчи гипермаркет очилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Тошкентда Қўйлиқда жойлашган Compass савдо-кўнгилочар маркази таркибида биринчи гипермаркет очилиши кутилмоқда.

Макро савдо белгиси остида очиладиган гипермаркет майдони 7500 квадрат метрни ташкил қилади. Унинг ичида ҳар бир озиқ-овқат маҳсулотининг бир неча ўнлаб хиллари, тайёр озиқ-овқатлар, пишириқлар ҳам бўлади.

Европа стандандартлари асосида қуриладиган гипермаркетда озиқ-овқатдан ташқари косметика, уй-рўзғор буюмлари, кийим-кечак, уй ва боғ ободонлиги учун буюмлар харид қилиш мумкин бўлади.

Хабарда айтилишига кўра, Compass савдо-кўнгилочар марказида  Ўрта Осиёда биринчи том устига қурилган парковка ҳамда энг катта атриумга эга бўлади.

Янгиликлар лентаси
0