Аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланди

© Пресс-служба хокимията г. ТашкентМассовые занятия утренней гимнастикой в Ташкенте
Массовые занятия утренней гимнастикой в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қарор лойиҳасида давлат корхоналарда иш вақти давомида гимнастикаси билан шуғулланишлари учун тегишли шароитлар яратиш назарда тутилган.

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. “Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида” ҳуқумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Шавкат Мирзиёев провел совещание по развитию спорта - Sputnik Ўзбекистон
Бадантарбия ва олимпия марказлари: спорт соҳаси бўйича топшириқлар берилди

Қарор лойиҳасига кўра, давлат корхоналари, муассасалари ва бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан ходимларнинг иш вақти давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси билан шуғулланишлари учун икки ой муддатда меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминлади.

Иш вақти давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси билан шуғулланишлари учун тегишли шароитлар яратиш назарда тутилган.

Шунинглек, мактабгача таълим муассасаларида тарбиячилар, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-хунар таълими ва олий таълим муассасаларида ўқитувчилар, соғлиқни сақлаш муассасаларида эса шифокорлар томонидан аҳоли ўртасида жисмоний тарбияни тарғиб қилиш орқали касалликларнинг олдини олиш профилактикасини тарғиб қилиш бўйича зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чоралар кўралади.

Аҳолининг ёшига қараб, умумий жисмоний тайёргарлигини белгиловчи спорт меъёрларини ўз ичига олган “Алпомиш” ва “Барчиной” тестларини аҳолининг кенг қатламлари, айниқса уюшмаган ёшлар ўртасида мусобақа тарзида доимий равишда ўтказилишини ташкил қилиш ва улар ғолибларини I, II ва III даражали кўкрак нишонлари билан рағбатлантириш бўйича чоралар кўрилади.

Массовые занятия утренней гимнастикой в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда оммавий бадантарбия машғулотлари ўтказилди

“Жаҳон таржибасидан келиб чиқиб, 3-5 дақиқадан иборат оммавий бадантарбия машғулотларини тарғиб қилишга қаратилган спорт соғломлаштириш машқлари теле-дастурларини тайёрлаш ва ҳар куни уч марта (эрталаб, кундузи ва кечки) телевидениенинг барча каналлари, шу жумладан хусусий каналлари орқали намойиш қилиниши 2018 йилнинг 1 декабрь ойидан бошлаб доимий амалга оширилади”, - дейилган қарор лойиҳасида.

Қарор лойиҳасига Аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларини ва мусобақаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда “Алпомиш” ва “Барчиной” кўкрак нишонлари тўғрисида низом илова қилинган.

Янгиликлар лентаси
0