Ўзбекистонда миллий тўлов тизимининг номи аниқланди

© Sputnik / Рухкян / Медиабанкка ўтишОплата покупки через терминал пластиковой банковской картой
Оплата покупки через терминал пластиковой банковской картой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йил 24 сентябр куни Марказий банк янги ташкил этилаётган тўлов тизимининг номини аниқлаш бўйича танлов эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Аҳоли фикрига асосланган тўлов тизимининг брендини яратиш мақсадида, жорий йил 24 сентябр куни Марказий банк янги ташкил этилаётган тўлов тизимининг номини аниқлаш бўйича танлов эълон қилди.

Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

Танловнинг биринчи босқичида 2,4 минг нафар фуқаро ўз таклифини билдирди. Улар орасидан энг кўп билдирилган учта ном – Ҳумо, Адрас ва Анор танлаб олинди.

Танловнинг иккинчи босқичида, юқорида келтирилган учта номдан бирига овоз беришда 4,0 мингга яқин респондент иштирок этди.

Овоз бериш натижаларига кўра, биринчи ўринни 45,3% овоз билан “Ҳумо” номи эгаллади.

Шу муносабат билан танланган ғолиб “Ҳумо” номини ҳисобга олган ҳолда миллий чакана тўлов тизимининг брендини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилади.

Янгиликлар лентаси
0