Қўқонда қизлар зўрланган коллеж ходимлари қамоққа олинди

© AP PhotoПатрульная машина узбекской милиции
Патрульная машина узбекской милиции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳибсга олинган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг “ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш”, “мансаб сохтакорлиги”, “номусга тегиш”, “жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш” сингари моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан Қўқондаги махсус коллежининг 4 нафар ходимларига “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида ажрим чиқарди. Бу ҳақда Uznews.uz нашри хабар қилди.  

Ўзбекистонда "жинсий қуллик"ка жўнатиш билан шуғулланган аёл қўлга олинди

Хабарда айтилишича, Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Рано Юлдашева (1960 йилда Қўқон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, 4 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Қўқон шаҳар Махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежи директори лавозимида ишлаган) ва Одил Шерматов (1955 йилда Қўқон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, оилали, 5 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Қўқон шаҳар Махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежи омборчиси лавозимида ишлаган) га ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” банди ва 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Гаппоржон Султонов (1972 йилда Фарғона вилоятининг Данғара туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, оилали, 2 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Қўқон шаҳар Махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежида жамоат ишлари бўйича тартиб сақловчи лавозимида ишлаган)га ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган Отабек Рўзиматов (1992 йилда Қўқон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, 1 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Қўқон шаҳар Махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежи ўқув бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) га нисбатан Қўқон шаҳар прокуратурасининг “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномалари кўриб чиқилди ва қанотлантирилди.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2018 йил 17 ва 18 октябрдаги ажримларига муфовиқ айбланувчилар Р. Юлдашева, О. Шерматов, Г. Султонов ва О. Рўзиматовга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Янгиликлар лентаси
0