Меҳнат вазирлиги фермерларни “хўрлаган” раҳбарни изламоқда

© Алишер Эргашев, Диалог с народомФермеры, якобы наказанные за невыполнение плана по сбору хлопка
Фермеры, якобы наказанные за невыполнение плана по сбору хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги фермерларни ариқ ичида турғизиб қўйиб мажлис ўтказган раҳбарни изламоқда.

ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Ўзбекистон Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган, 6 нафар эркак киши ариқ ичида туриб нутқ эшитаётган расм орқасидан текширув ўтказмоқда.

Вазирлик, хусусан, ўзининг расмий саҳифасида  қуйидаги эълонни жойлаштирган.

"ДИҚҚАТ!
2018 йил 27 октябрь ижтимоий тармоқларда пахта даласи ёнидаги ариққа тушиб турган 6 нафар кишининг суратлари тарқалди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ушбу расмда суратга олинган жой ва шароитни аниқлашга ёрдам берувчи ҳар қандай маълумотлар ҳақида хабар беришингизни сўрайди. Телефон/телеграм: +998951458844" , - дейилган расмий хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, бугун Facebookдаги “Халқ билан мулоқот” гуруҳида фойдаланувчилардан бири ариқ ичида тиззисигача сувга ботган ҳолда қўлида дафтар ва ручка ушлаб турган 6 нафар эркак кишининг фотосуратини жойлаштирган эди.

Фотосуратга қолдирилган изоҳда "Пахта режасини бажараолмаётган фермерларни мана шундай холатда "мажлис дарси" ўтилибди", - дейилган.  

Ушбу фотосурат жуда кўплаб изоҳларга сабаб бўлди. Фойдаланувчиларнинг аксарияти, нега кўринишидан тоғни урса талқон қиладиган, забардаст эркаклар ўзларини бунчалик камситишга қўйиб берганидан таажубланса,  бошқалар - шу ишни қилган феодал ва муштумзўр раҳбардан ғазаби қайнаган. 

Тохир Абдуллаев исмли фойдаланувчи эса "Эртага шу олти киши раддия бермаса булди эди, сувга уз "ихтиёримиз" билан тушгандик деб", - деган изоҳ қолдирган. 

Вазият жуда таъсирли бўлганидан, бир зумда интернетда ушбу мавзуда мемлар ва кўплаб ҳазиллар пайдо бўлди. Биров "Биринчи зарбада тиззаларигача ерга кириб кетибди", деса бошқаси "Учқўрғонда одамларни учқўрғонидан кўрсатишибди", деган. Яна бир киши эса - "Булар немисларга асирга тушганми?" деб ёзган. 

 

Янгиликлар лентаси
0