Ўзбекистонда давлат стипендиатлари аниқланди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишАкция "Большой этнографический диктант" в городах России
Акция Большой этнографический диктант в городах России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий таълим вазирлиги махсус комиссияси давлат стипендиялари олишга лойиқ бўлган 186 талабани танлади.

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Ўзбекистон Олий таълим вазирлигининг махсус комиссияси 186 нафар талабага давлат давлат стипендияси беришга қарор қилди, ЎзА хабарига асосан. 

"Ўзбекистон Республикаси давлат стипендияларига номзодларни саралаш бўйича танлов комиссиясининг баёни билан 2018-2019—ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг охирги икки курсида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларга олти хил Давлат стипендиялари тайинланди", - дейилган хабарда.  

Талабаларга тайинланган стипендияларнинг таркиби қуйидагича:

– 55 нафари Навоий Давлат стипендияси;

– 56 нафари Беруний Давлат стипендияси;

– 9 нафари Улуғбек Давлат стипендияси;

– 9 нафари Ибн Сино Давлат стипендияси;

– 2 нафари Имом ал-Бухорий Давлат стипендияси;

– 55 нафари Ислом Каримов Давлат стипендияси.

Совриндор талабаларга 2018 йил 1 сентябридан бошлаб жорий ўқув йили давомида Давлат стипендияси тайинланади.

 

Янгиликлар лентаси
0