Жамият

Ўзбекистонда янгиланган Lada Granta сотувга чиқарилди

© Sputnik / Анар Мовсумов / Фотобанкка ўтишПрезентация новой Lada Granta на заводе «АвтоВАЗ» в Тольятти
Презентация новой Lada Granta  на заводе «АвтоВАЗ» в Тольятти - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бир неча кун олдин Тошкентда янгиланган Lada Granta ва Lada Vesta Cross автомобилларининг тақдимот маросими бўлиб ўтган эди.

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Россиянинг “АвтоВаз”  концерни Ўзбекистон янгиланган Lada Granta ва Lada Vesta Cross автомобилларини сотишни бошлади, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистонда Lada Granta тўрт хил кузовда сотувга чиқарилади: седан, хэтчбек, лифтбек ва универсал.  Янгиланган автомобил ўзининг кам ёнилғи сарфловчи двигатели: 100 км га -  6,5 – 7,2 литр, ва нисбатан арзон нархи: 67, 9 млн сўм, билан маъқул келиши керак.

Vesta Cross бўлса – баланд клиренси ва бақувватлаштирилган юриш қисми (ходовой) қисми ва йўлтанламасга ўхшаша ташқи кўриниши билан бошқа енгил автомобиллардан ажралиб туради. Ушбу автомобил замонавий мультмеди тизими, орқа камера ва ESC, TCS, HSA каби электрон ёрдамчилар тизимлари билан ажралиб туради.

Vesta Cross нархи 124,9 млн сўмдан бошланади. Ушбу модел универсал кўринишида ҳам бўлиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0