Жамият

"Ариқдаги олтовлон" кимлиги аниқланди

© Алишер Эргашев, Диалог с народомФермеры, якобы наказанные за невыполнение плана по сбору хлопка
Фермеры, якобы наказанные за невыполнение плана по сбору хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Шу кунларда интернет тармоқларида ариқдаги сувга тушиб, қўлида табеллари билан мунғайиб турган олти нафар Ўзбекистон фуқароларининг сурати яшин тезлигида оммалашган эди. Улар кимлигига ҳам аниқлик киритилди

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Ўзбекистон дала майдонларидан бирида содир бўлган "хўрланган олтовлон" мавзуси ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Facebookдаги "Халқ билан мулоқот" гуруҳида фойдаланувчилардан бири ариқ ичида тиззисигача сувга ботган ҳолда қўлида дафтар ва ручка ушлаб турган 6 нафар эркак кишининг фотосуратини жойлаштирган эди. Фотосуратга қолдирилган изоҳда "Пахта режасини бажараолмаётган фермерларни мана шундай холатда "мажлис дарси" ўтилибди", - дейилган

Сбор хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда пахта теримидаги камчиликлар сабабли раҳбарлар жазоланди

Шундан сўнг, Меҳнат вазирлиги дарҳол расмий мурожаат эълон қилиб, фуқаролардан суратга олинган жой ва шароитни аниқлашга ёрдам берувчи ҳар қандай маълумотлар ҳақида хабар беришларини сўраган эди.

Бугунга келиб, ариқдаги эркакларнинг кимлигига аниқлик киритилди.

Kun.uz мухбирлари ўтказган суриштирувга кўра ушбу ҳолат Тошкент вилояти Оққўрғон тумани, "Абдуносир Ғулом" фермер хўжалиги майдонида юз берган.

Нашр ариқдагиларни кимлигини санаб ўтган: улар Оққўрғон тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалик ишлари бўйича ўринбосари — Шерзод Муродов, туман сув хўжалиги бошлиғи — Тоҳир Мирзакаримов, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи — Шароф Аҳмедов, "Озод" МФЙнинг оқсоқоли — Зокир Мусабеков, "Мавлонбой ота" фермер хўжалигини раҳбари — Аброр Мавлонов, "Абдуносир" фермер хўжалиги раҳбари (исми Носир) эканлиги айтилмоқда.

Маълум қилинишича, раҳбарлар ғаллани ўз вақтида суғормаган масъул ва фермерларни шу кўринишда жазолаган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, айни вақтда ушбу ҳолат юзасидан қизғин муҳокамани давом эттирмоқда.

Жумладан, Фейсбук фойдаланувчиларининг аксарияти ўз мансабини сақлаб қолиш учун ариқ сувига тушиб мунғайиб турган олтовлонни "ғурурли бўлишга" чақиришган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала