Ҳодисалар

Истамбул ва Бангкокдан учиб келган самолётлар Тошкент аэропортига қўна олмади

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Тошкентда қуюқ туман тушиши оқибатида Истамбул ва Бангкокдан келган самолётлар Самарқанд ва Навоий аэропортларига йўналтирилди.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Душанба куни эрталаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг  Бангкок ва Истамбулдан учиб келган парвозлари, ҳамда Туркия ҳаво йўлларинг Стамбулдан учиб келган рейси қуюқ туман туфайли Тошкент аэропортига қўна олмади ва бошқа шаҳарлар аэропортларига йўналтирилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Бугун эрталаб кучли туман ва кўриниш ёмон (150 метр) бўлгани туфайли бир неча парвозлар бошқа аэропортларга йўналтирлди”, - деб хабар қилди РИА Новостига Тошкент аэропорти вакили.  

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” рейслар таблосига кўра, Стамбулдан учиб келган HY-272 сонли парвози ҳамда Бангкокодан келган HY-534 парвози Самарқанда аэропортига Turkish Airlines компаниясининг Стамбулдан учиб келган  THY-368- сонли парвози Навоийда қўндирилди.

Манбаа хабарига кўра, парвозлар ўртача кечикиш вақти 2 соатга яқин бўлди. Айни дамда, табиий вазият туфайли кечиккан самолётлар режалаштирилган йўналишлардаги парвозларни амалга оширишди.

Янгиликлар лентаси
0