Иқтисод

Тадбиркорлар учун микрокредит миқдори оширилди

© SputnikКупюры номиралом пятьдесят тысяч сумов
Купюры номиралом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Микрокредитлар тадбиркорликни бошлаш, ривожлантириш, ишлаб чиқаришни технологик жиҳозлаш, шунингдек айланма маблағларни тўлдиришга берилади.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Ҳукумат қарори билан “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Логотип Сбербанка России на офисе - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Сбербанк ва Внешэкономбанк Ўзбекистонга паст фоизли кредит линиялари очади

Эндиликда микрокредитлар тадбиркорликни бошлаш ва ривожлантириш (кенгайтириш), шу жумладан ишлаб чиқаришни технологик жиҳозлаш ва модернизация қилиш учун замонавий технологик ускуналар ва техникалар сотиб олишга, шунингдек айланма маблағларни тўлдиришга берилади. 

Микрокредитлар тадбиркорликни ривожлантириш (кенгайтириш) ва айланма маблағларни тўлдириш учун кичик тадбиркорлик субъектларига (шу жумладан, микрофирмалар, кичик корхоналарга), деҳқон ва фермер хўжаликларига 24 ойгача муддат билан энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваригача миқдорда берилади.

Илгари бу миқдор 500 бараварни ташкил этган.

Янгиликлар лентаси
0