Жамият

Жириновский Ўзбекистонга отланди

© Sputnik / Илья ПиталевМитинги против пенсионной реформы в России
Митинги против пенсионной реформы в России - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россиянинг энг шов-шувли сиёсатчиларидан бири ЛДПР партияси етакчиси Владимир Жириновский ишчи ташриф билан Ўзбекистонга бормоқда.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Россиянинг энг кўзга кўринган сиёсатчиларидан бири Владимир Жириновский 2-3 ноябрда Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилмоқда forsmi саҳифаси.

Леонид Якубович посетил Бухару - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Леонид Якубович Бухорога келди

Хабарда айтилишига кўра, Бухорода Жириновский Ситораи Мохи Хоса саройига ташриф буюради. Ундан ташқари сиёсатчи Бухоро бозорига ташриф буюриб маҳаллий ҳунармандлар билан мулоқот қилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг март ойида россиялик машҳур телебошловчи Леонид Якубович ҳам “Россия яҳудийлар конгресси” делегацияси таркибида Бухорода бўлган эди. Якубовчи Бухорода Ёшлар марказига ташриф буюрган ва тарихий обидаларни томоша қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0