Avitoда самолёт ҳам сотилмоқда

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишСамолёт Ан 124-100
Самолёт Ан 124-100 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда фойдаланилган буюмлар сотиладиган эълонлар саҳифасида 833 миллион рублга самолёт ҳам сотилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Россияда оммавий бўлган фойдаланилган буюмлар сотиладиган Avito.ru саҳифасида Ан-124 “Руслан” юк самолёти сотувга чиқарилди.

“Ан-124 – узоқ масофага оғир юк ташувчи 4 авлод совет даври самолёти. 1994 йилда ишлаб чиқарилган. Ҳолати – қониқарли. Турган жойи – Ульяновск вилояти. ”, - дейилган эълонда.

“Полёт” компаниясига тегишли бўлган самолёт 833 миллион рублга сотилмоқда. Унинг бозордаги нархи бундан ҳам баланд, лекин самолёт суд қарорига асосан, компания банкротлиги туфайли сотилаётгани учун - у арзон нархда сотувга чиқарилган.

Янгиликлар лентаси
0