Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари мураккаб тоғ шароитида шартли ярадорларни қутқарди

© Министерство обороны УзбекистанаУзбекские военнослужащие спасают условных раненых в сложной горной местности
Узбекские военнослужащие спасают условных раненых в сложной горной местности - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Машғулот давомида тик қояли жойларда яраланганларни эвакуация қилиш, тоғ табиий тўсиқларини енгиб ўтиш ва ўқув жанговар вазифалар муваффақиятли бажарилди.

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Марказий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмлардан бирининг ҳарбий хизматчилари Бахмал туманида жойлашган тоғли ҳудудда мураккаб амалий машғулотлар ўтказди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Военослужащие РФ и РУз - Sputnik Ўзбекистон
Хавфсизлик йўлида: Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий ҳамкорлик қандай ривожланмоқда?

Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликда ўтказилган машғулотлар ҳарбий хизматчиларда тез ўзгарувчан ҳарорат, туман ва булутли ҳаво, кислород сийрак бўлган шароитларда ҳаракатлана олишларида кўникма ҳосил қилади.

Машғулот давомида тик қояли жойларда яраланганларни эвакуация қилиш, тоғ табиий тўсиқларини енгиб ўтиш ва ўқув жанговар вазифалар муваффақиятли бажарилди.

Тоғли ҳудудлардаги жанговар ҳаракатлар асосан довонларни, тепалик ва ўтиш йўлларини эгаллаб туриш, қўшин колонналарини олиб ўтиш учун имконият яратишга қаратилади. Бу ҳаракатларда кўп сонли қўшин эмас, аксинча, кичик гуруҳлар қўлланилади. Сўнгги йилларда дунёнинг турли нуқталарида бўлаётган ҳарбий ҳаракатлар таҳлили асосида ишлаб чиқилаётган ўқув машғулотлари Мудофаа вазирлиги қўшинларида кундан-кунга такомиллаштирилмоқда.

Ҳарбий қисм қўмондонлиги таъкидлашича, шахсий таркибнинг машғулотлари бир-бирини такрорламайдиган, аксинча, бир-бирини тўлдирадиган янги усулларда ўтказилмоқда. Бунда тоғ шароитларида бўлинмадан ажралган ҳолда мустақил ҳаракат қилиш ва шу орқали ҳарбий хизматчининг бардоши ва иродасини чиниқтириш назарда тутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0