Ҳодисалар

Архангельскда 17 ёшли ўсмир ФСБ биносига ҳужум қилди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишУ здания ФСБ в Архангельске произошел взрыв
У здания ФСБ в Архангельске произошел взрыв - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Архангельскда 17 ёшли террорчи ФСБ биноси ичида портлаш уюштирди.

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Бугун эрталаб соат 08:52да Архангельск вилояти ФСБ бошқармасида  17 ёшли ўсмир ўзи билан олиб келган қўлбола портловчи мосламани портлатиб юборди.

Портлаш оқибатида унинг ўзи қурбон бўлди, 3 нафар ФСБ ходими жароҳат олди, РИА Новости хабарига асосан.

Антитеррористические учения спецназа УФСБ и УМВД России - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Хабаровскда ФСБ биносига уюштирилган ҳужумда икки киши ҳалок бўлди

Россия Тергов қўмитаси ушбу иш юзасидан ЖКнинг “теракт”, “Ноқонуний қурол-яроғ сақлаш”  бандлари бўйича жиноий иш қўзғатди. Ушбу воқеа ҳақида Россия президенти Владимир Путинга хабар қилинган.

Террорчи маҳаллий фуқаро бўлганлиги аниқланган. Айни дамда унинг бирор экстремистик ташкилотга аъзо бўлган-бўлмаганлиги аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг февраль ойида Хабаровск шаҳридаги Федерал Хавфсизлик хизмати биносига ҳам ҳужум уюштирилган эди. Ушанда террорчи ҳужуми оқибатида икки киши қурбон бўлган эди.  

Янгиликлар лентаси
0