Чилонзорда бир оиланинг 4 фарзанди вафот этди

© Sputnik / СтрингерМашина скорой помощи в Ташкенте
Машина скорой помощи в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хабарда айтилишига кўра улар ўтган оқшом кабоб истеъмол қилишган.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Тошкентнинг Чилонзор туманида ўтган оқшом бир оиланинг тўрт фарзанди кутилмаганда вафот этди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. 

Дастлабки маълумотларга кўра, оила азолари ўтган кеч пойтахт ошхоналаридан бирида кабоб истеъмол қилишган. Шундан сўнг болаларнинг онаси ўзини ёмон ҳис қилган. Унинг овқатдан заҳарлангани аниқланган. Эрталаб эса оиланинг 6 ёшдан 22 ёшгача бўлган тўрт фарзанди вафот этгани маълум бўлган. 

Уч нафар қиз ва бир ўғил боланинг вафот этиш сабаблари ҳозирча аниқ эмас. Яқин вақт ичида Тошкент шаҳар ИИББ вакиллари  ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот бериши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, охирги вақтларда Ўзбекистонда ошхоналарда овқатдан заҳарланиш ҳолатлари тез-тез содир бўлмоқда. Бир неча кун олдин Наманганда 30 киши кабобдан заҳарланган эди. Ундан олдин эса Қаршида тўйхонада 75 киши уй шароитида тайёрданган салатдан заҳарланган эди. 

 

Янгиликлар лентаси
0