Чилонзордаги фожеанинг тафсилотлари маълум бўлди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишКапельница
Капельница - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги айни дамда ушбу ҳолат гуруҳли овқатдан заҳарланиш ёки газ  исидан заҳарланиш бўлганлигини аниқланмоқда.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Тошкентнинг Чилонзор туманида ўтган оқшом бир оиланинг тўрт фарзанди кутилмаганда вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳақида батафил хабар берди.

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда яшайдиган фуқаро А.Акбаров хонадонида 2018 йил 31 октябрь куни қайд этилган гуруҳли заҳарланишда гумон ҳолати бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

Машина скорой помощи в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Чилонзорда бир оиланинг 4 фарзанди вафот этди

Хонадон эгаси Алишер Акбаровнинг аёли Хаитова Умида, 42 ёш, 2018 йил 30 октябр куни, тахминан соат 20:00 да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг рўпарасидаги миллий таомлар кафесидан 5 дона, сихга тортилган қийма кабоб, тандир нон ва тўғраб, уксус солинган пиёз сотиб олиб, уйига олиб борган. Уларнинг уйи шу кафенинг яқинида жойлашган. Уйида оила аъзоларидан Хаитова Умиданинг ўзи, унинг қизлари Акбарова Азиза 1996 йил, Эъзоза 2001 йил, Ирода 2003 йил ва ўғли Акбаров Фаррух 2012 йилда туғилган, бирга ўтириб соат 20-30 да кабобни истеъмол қилишган. 

У.Хаитованинг берган маълумотига кўра, кабобда нохуш ҳид ва таъм сезишмаган. Соат 23:30 ларда болалар, бинонинг иккинчи қаватидаги хонага чиқиб, ухлаган. Уларда ҳеч қандай касаллик белгилари бўлмаган. У. Хаитованинг тахминан соат 23:30 ларда боши қаттиқ оғриган, кўнгли айниган ва кўп марта қусган. Хонадон эгаси А.Акбаров кабоб истеъмол қилинган вақтда уйда бўлмаган, қўшнисиникида бўлиб, тахминан соат 24:00 да уйига қайтган. Аёлининг соғлиғи ёмонлашганлиги тўғрисида тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилмаган. Эр-хотин бинонинг биринчи қаватида ухлаган. 

Шашлык на углях - Sputnik Ўзбекистон
Наманганда кабобдан оммавий заҳарланиш: икки киши ҳалок бўлди - ОАВ

2018 йил 31 октябр соат 04:00 да У. Хаитова иккинчи қаватдаги фарзандлари ухлаётган хонани очиб кўрганда болаларини оғзидан кўпик қусуқлари чиқиб, беҳуш ҳолда ётганлигини кўриб, тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган. Соат 04:30 да тез тиббий ёрдам мутахассислари келиб, улар томонидан У. Хаитованинг қизлари Акбарова Азиза, Эъзоза, Ирода ва ўғли Акбаров Фаррухда биологик ўлим ҳолати қайд этилган. Айни пайтда А.Акбаров соғлом, унинг турмуш ўртоғи У. Хайитовага эса Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, аҳволи қониқарли.

Ушбу хонадон эгалари Дилхуш кўчаси 37-уйдаги янги қурилган 3 қаватли бинога яқинда кўчиб ўтган. Уй ертўлада ўрнатилган, табиий газда ишлайдиган иситиш қозони орқали иситилади.

В больнице - Sputnik Ўзбекистон
Қаршидаги тўйда 74 киши заҳарлангани маълум бўлди

Юзага келган ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига мувофиқ, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Санитария-эпидемиология хизмати мутахассисларидан иборат ҳукумат комиссия тузилди. Комиссия томонидан ушбу ҳолат бўйича овқатдан ёки ис газидан заҳарланиш тахминлари ўрганилмоқда. 

А.Акбаров хонадон ва миллий таомлар кафесидаги ташқи муҳит объектларидан таҳлиллар учун тегишли намуналар олиниб, Республика санитария-эпидемиология хизматининг лабораториясига топширилди. Ўрганилаётган тахминлар, лаборатория таҳлиллари натижалари ҳамда амалга оширилган профилактик тадбирлар тўғрисида қўшимча ахборот берилади.

Янгиликлар лентаси
0