Сиёсат

Путин жаҳонда зиддият ошаётганига эътибор қаратди

© Sputnik / Алексей НикольскийПрезидент РФ В. Путин на Десятом саммите БРИКС в ЮАР
Президент РФ В. Путин на Десятом саммите БРИКС  в ЮАР - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Путин Украина ва Болтиқ бўйи давлатларида тарих қайтадан ёзилаётгани, ёдгорликлар ва рус тилига қарши кураш олиб борилаётганини мисол тариқасида келтириб ўтди

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Жаҳондаги ҳолат оддий эмас, зиддият кучаймоқда ва кўп йиллик келишувлар барбод бўлмоқда, деб баёнот қилди Россия президенти Владимир Путин хорижда истиқомат қилувчи VI бутунжаҳон ватандошлар конгрессида.

Задержание террориста сотрудниками ФСБ - Sputnik Ўзбекистон
Ўтган йил давомида 360 нафар Интернет-террорчилар қўлга олинди - Сысоев

"Бу айниқса, ҳозир, бизнинг мамлакатимиз келажагига бевосита алоқадор масалалар ҳал этилаётган вақти жуда муҳим. Жаҳондаги вазият мураккаб, зиддият кучаймоқда, халқаро ҳуқуқ асослари бузилмоқда, кўп йиллик келишувлар барбод бўлмоқда", - деб баёнот қилди Путин.

Россия президенти, шунингдек, қатор мамлакатларда русофобия кайфияти ва миллатчиликнинг бошқа ўта агрессив шакллари кучаяётганини қайд этиб ўтди.

Путин Украина ва Болтиқ бўйи давлатларида тарих қайтадан ёзилаётгани, ёдгорликларга ва рус тилига қарши кураш олиб борилаётганини мисол тариқасида келтириб ўтди.

"Одамларни қўрқитишмоқда, уларни қўрқитиб, ўз ҳукмини ўтказишмоқда", — деб қўшимча қилди Путин.

Янгиликлар лентаси
0