Америка разведкачи-самолёти Калининград чегарасида кўриниш берди

Oбуна бўлиш
Сўнгги вақтларда Россия чегараларида разведка самолётлари ва учувчисиз учиш қуриламалари парвозлари сони сезиларли фаоллашди

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. АҚШ ҲҲК стратегик самолёти RC-135V Калининград вилояти яқинида разведкани амалга оширди. PlaneRadar авиация ресурсидаги маълумотлар бу ҳақда маълум қилмоқда.

Американский истребитель - Sputnik Ўзбекистон
Америка самолётлари Россия чегараси яқинида разведка олиб борди

Борт рақами 64-14846 бўлган ҳаво кемаси Буюк Британиядаги Милденхолл авиабазасидан учган. Парвоз вақтида самолёт Польша ҳаво бўшлиғида бўлган.

Сўнгги вақтларда Россия чегараларида разведкачи самолётлар ва учувчисиз учиш қуриламалари парвозлари сони сезиларли фаоллашди.

Хусусан, ўтган ҳафта бошида, RC-135V самолёти Абхазия, Краснодар ўлкаси ва Қрим қирғоқлари яқинидан учиб ўтган. Самолёт ўз радиолокация хусусиятлари туфайли Россия чегарасини бузмаган ҳолда, ушбу регионда Ҳаво мудофаасига қарши тизимлар жойлашуви ҳақида разведка олиб бориш имконига эга.

26 октябр куни RQ-4B Global Hawk стратегик учувчисиз учиш қурилмаси Россия чегаралари бўйлаб 11 соатлик парвозни амалга оширди. У Италиянинг Сицилия шаҳрида жойлашган Сигонелла авиабазасидан учиб, тахминан беш соатлар атрофида Литва осмонида туриб Калининград вилояти яқинида разведкани амалга оширган.

Шундан сўнг, дрон Эстониянинг Тартусидан тортиб Фин қўлтиғигача бўлган чизиқда Лениниград ва Псков вилоятлари бўйлаб бир неча учишларни амалга оширган, базага қайтишдан олдин эса яна Калининград вилояти чегарасини назорат қилган.

Россия Мудофаа вазирлиги бир неча маротаба Вашингтонни бу каби операцияларни тўхтатишга чақирган, аммо Пентагон бу талабларга рад жавобини берган.

Янгиликлар лентаси
0