Дунёда

Қирғизистонлик амалдор Айтматов мукофотини ўзлаштириб юборганликда гумонланмоқда

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси илгарироқ мамлакатнинг собиқ Бош вазир ўринбосари, Жогорку Кенеш (парламент) депутати Аскарбек Шодиевга нисбатан айбловларни илгари сурган эди

ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Чингиз Айтматов номидаги МДҲ парламентлараро мукофотини сарфлаб юборишда гумонланаётган Қирғизистон собиқ бош вазири ўринбосари Асқарбек Шодиевга нисбатан суд жараёни душанба куни Қирғизистонда бошланди, деб хабар қилди РИА Новостига Бишкек Первомайск суди вакили хабар қилди.

Пресс-конференция президента Киргизии Курманбека Бакиева в родовом доме в поселке Тейит - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Бош прокуратураси Боқиевлар оиласининг коррупцион схемасига қизиқиб қолди

Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси илгарироқ мамлакатнинг собиқ Бош вазир ўринбосари, Жогорку Кенеш (парламент) депутати Аскарбек Шодиевга нисбатан айбловларни илгари сурган эди.

Прокуратура маълумотларига кўра, 2017 йилнинг июнида, Қирғизистон парламенти халқаро қўмитасига раҳбарлик қилган Шодиев, МДҲ парламентлараро ассамблеяси доирасида Чингиз Айтматов номидаги адабий мукофот билан тақдирлаш учун 30 минг доллар ажратилиши зарурлиги ҳақида таъкидлаган. Пуллар бюджетдан ажратилган, аммо МДҲ Парламентлараро ассамблеяси ташкилоти котибиятига келиб тушмаган.

Суд жараёни давомида судланувчининг адвокати Учқун Каримов ҳимояси остидаги шахс жиноий иш материаллари билан таниш эмаслиги, айблов хулосаси нусхасини олмаганлиги, ва бу ҳолат унинг наздид суд жараёнидаги қўпол хатолик бўлиши мумкинлигини айтган ва суд жараёнининг тўхтатилиши борасида илтимоснома киритган.

Аммо судья Эмиль Каипов иш терговдан қочиб юрган судланувчи сиртдан кўрилиши мумкинлигини қайд этган ҳолда, адвокат илтимосномасини рад этган.

Шодиев устидан мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жорий йил июнь ойида қидирув эълон қилинган. Тергов версиясига кўра, республиканинг энг бой кишиларидан бири бўлган Шодиев Тожикистон чегарасидаги дарёдан кесиб ўтиб, шундан сўнг дипломатик паспорт бўйича Душанбедан Москвага ва сўнгра Нью-Йоркка ўтиб кетган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала