Дунёда

Қозоғистонлик каскадёр "осилиш" трюкидан сўнг вафот этди

© Sputnik / Варвара Гертье / Медиабанкка ўтишПразднование Хэллоуина
Празднование Хэллоуина - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Алма-оталиклар Хэллоуин байрами вақтида тунги клубларнинг бирида юз берган ҳодиса ҳақида хабар тарқатишмоқда

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Қозоғистонлик каскадёр Касим Жумагужин Хэллоуин байрами муносабати билан уюштирилган кечки базмда амалга оширилган трюкдан кейин вафот этди, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон.

Парад по случаю праздника Хэллоуин в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
АҚШда Хеллоуин байрамида 5 ёшли бола гиёҳвандли ширинликлардан заҳарланди

Ҳодиса шанба куни юз берган. Жумагужин ҳамкасблари билан Олма-Отадаги тунги клубларнинг бирида ташкиллаштирилган шоу-дастурда иштирок этаётган бўлган.

"Каскадёр арқонда осилиб турган мумия ролини ижро этиши керак эди, унинг эгнида айнан шу турдаги трюкларни амалга ошириш учун мўлжалланган махсус жилет бўлган", - деб сўзлаб берган нашрга Nomad Stunts профессионал каскадерлар гуруҳининг коммуникациялар бўйича менежери Евгения Ли.

"Касим шу жилетга боғланган ва осилган эди. Томошабинлар кўрган - бутафор сиртмоғи либоснинг бир қисми бўлиб, у қаттиқ тортилмаган эди", - деб тушунтирган аёл.

Лининг сўзларига кўра, ускуна дастлаб синовдан ўтказилган, трюк бажарилиши вақтида каскадерёнинг ҳолати унинг шериги томонидан назорат қилинган. Жумагужин бир неча маротаба унга "ҳаммаси жойида"лиги ҳақида сигнал берган.

Владимир Путин провел тренировку по дзюдо - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Путин 70 йилларда “Ленфильм”да каскадер сифатида суратга тушган

Орадан 15 дақиқа ўтгач, 34 яшар каскадёрни пастга туширишган, у ҳали ҳушида бўлган, лекин ўзини ёмон ҳис қилган. Уни хонадан чиқаришиб, тез ёрдамни чақиришган.

"Ҳодиса жойига етиб келган медиклар аввал жонлантириш тадбирларини амалга оширганлар, лекин кейин ўлим ташхисини қўйганлар. Бугун Касимнинг яқинлари суд-тиббий экспертиза хулосасини олишган, унда ҳамкасбимиз ўта ўткир кечган миокард инфаркти туфайли вафот этгани айтилган",  деган Ли.

Жумагужин 25та фильм съёмкаларида иштирок этган, шу жумладан Сильвестр Сталлоненинг "Неудержимые-2" картинаси ленталарида ва Киану Ривз билан "47 ронинлар" картинасида.

Янгиликлар лентаси
0