Ўзбекистон аёллари ишлаши мумкин бўлган касблар рўйхати қайта кўриб чиқилмоқда

© AP PhotoУзбекские женщины беседуют на улице
Узбекские женщины беседуют на улице - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Масалан, аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман қўлланилиши тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати билан жами 400 га яқин касбларда аёлларнинг ишлаши тақиқланган.

ТОШКЕНТ, 5 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги аёлларнинг касб танлаш имкониятлари кенгайтирилиши зарурлиги ҳақида баёнот билан чиқди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Жамият
Ўзбекистон аёллари таълим ва пул топишда эркаклардан ортда қолмоқда – БМТ вакили

Таъкидланишича, ҳозирги кунда амалда бўлиб турган айрим қонун ҳужжатларида аёлларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини чекланиш ҳолатини кўриш мумкин.

Масалан, аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман қўлланилиши тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати билан жами 400 га яқин касбларда аёлларнинг ишлаши тақиқланган.

"Таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур ҳужжатнинг қабул қилинганига 18 йилдан ошди. Техника тараққиёти туфайли бундан 15-20 йиллар аввал аёллар ишлатиши қийин бўлган айрим техник ускуналар ҳозирда аёллар ҳам бемалол ишлата оладиган даражага етди", - дейилади хабарда.

Масалан, мазкур ҳужжатга кўра аёлларнинг йўловчилар сони 14 та дан кўп сиғимли автобусларнинг ҳайдовчиси бўлиб ишлаши тақиқланади. Вазирлик ушбу транспорт воситасини бошқариш учун жуда катта жисмоний куч талаб қилинмаслигини қўшимча қлиган.

Шу сабабли ҳам аёллар ҳуқуқларини чекланишини олдини олиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан мазкур ҳужжат манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда қайта кўриб чиқилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0