ТИВ Малайзияга кетаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Oбуна бўлиш
Батафсил маълумотлар бўйича Малайзия иммиграция департаментининг расмий сайтига мурожаат этиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik.  Ташқи ишлар вазирлиги Малайзия ташриф буюрувчи Ўзбекистон фуқароларини Малайзия миграция қонунчилиги билан таништириб, тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар ҳақида эслатма берди. 

ТИВ Бангкок аэропортида ушлаб турилган Ўзбекистон фуқаролари бўйича баёнот берди

Малайзия миграция талабларига биноан, ушбу мамлакатга ташриф буюраётган хорижий фуқаролар қуйидагиларни тақдим этишлари шарт:

- мазкур давлатга кирган санадан бошлаб амал қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаган фуқаролик паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати;

- Малайзия ҳудудида бўлишлари учун етарли моддий маблағга эга эканликларини исботлашлари;

-қайтиш ёки учинчи давлатга бориш чиптаси.

Янгиликлар лентаси
0