Тошкентда 22 ноябрдан совуқ сув нархи ошади

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишКран в ванной комнате
Кран в ванной комнате - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда ичимлик сув таъминоти бўйича – 1 м3 учун 280 сўм, оқава сув бўйича – 1 м3 учун 235 сўм нарх белгиланади.

ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Тошкентда 22 ноябрдан бошлаб совуқ сув  нархи ошади. Бу ҳақида  "Сувсоз"давлат унитар корхонаси хабар қилди.

Хабарда айтилишига кўра, ичимлик сув таъминоти бўйича – 1 м3 учун 280 сўм, оқава сув бўйича – 1 м3 учун 235 сўм нарх белгиланди. Нархлар қўшимча қиймат солиғисиз кўрсатилган.

Эсалтиб ўтамиз, Тошкент шаҳар Хокимининг 2018 йил 12 январдаги № 69-сонли қарорига биноан, 2018 йил учун Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ миқдори истеъмолчилар учун- 100 сўм 1м.куб.дан олинади.

Тошкентда совуқ сув нархлари сўнгги бор 2018 йилнинг йил 1 майдан бошлаб ошган эди. 

Янгиликлар лентаси
0