Жамият

Коллеж талабаси ниқобли босқинчиликда иштирок этди

© AP Photo / Umida AkhmedovaУзбекские милиционеры рядом с патрульной машиной
Узбекские милиционеры рядом с патрульной машиной - Sputnik Ўзбекистон
Ниқоб таққан босқинчилар уй эгасининг бошига ёғоч билан уриб, пул талаб қилишган

ТОШКЕНТ, 8 ноя - Sputnik. Еттинчи ноябрь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида бир гуруҳ босқинчилар қўлга олинди, улар орасида коллеж талабаси ҳам бўлган, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

руки наручники - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Бўкада етти ниқобли босқинчи бир оиланинг пуллари ва машинасини олиб кетди

Хабарда айтилишича, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро И.Ю.нинг уйига шу шаҳарда яшовчи уч эркак ва бир нафар коллеж талабаси юзларига ниқоб кийган ҳолда бостириб кирганлар. Босқинчилар уй эгасининг бошига ёғоч билан уриб, пул талаб қилган вақтларида жабрдийданинг турмуш ўртоғи шовқин кўтарган.

Натижада шу ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ички ишлар органлари ходимлари воқеа жойига етиб келиб, 3 нафар босқинчини қўлга олган. Яна бир нафари, Ж.Б. воқеа жойидан қочиб кетган.

Тезкор қидирув натижалари туфайли у ҳам 8 ноябрь куни қўлга олинган. Уй эгаси тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан  жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала