Дунёда

Парижда Биринчи Жаҳон уруши якунининг 100 йиллиги нишонланмоқда

© Пресс-служба Президента РФ / Фотобанкка ўтишРабочий визит президента РФ В. Путина во Францию
Рабочий визит президента РФ В. Путина во Францию - Sputnik Ўзбекистон
Бугун Парижда Биринчи Жаҳон уруши якунланганининг 100 йиллиги муносабати билан 70 давлат раҳбарлари жамланишган.

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Бугун Парижда 20 миллион Европа аҳолисининг умрига зомин бўлган Биринчи Жаҳон уруши якунининг 100 йиллиги тантанали нишонланмоқда. Ушбу мақсадда Франция пойтахтига 70 давлат раҳбарлари жамланишган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Россия президенти Владимир Путин ушбу тантанали маросим бўлиб ўтаётган Зафарлар равоқи (Триумфальная арка) ёнида Дональд Трамп, Ангела Меркель, ва Мелания Трамплар билан ҳам сўрашиб ўз жойига -  Франция президенти рафиқасининг ёнига ўтирди.

Маросимда Ўзбекистон вакили – Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев ҳам иштирок этмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, Биринчи Жаҳон уруши 1914 йилнинг 28 июлидан 1918 йилнинг 11 ноябрига қадар давом этган. Ушбу урушда Россия, Франция ва Британия бир тараф – Германия, Австрия ва Усмонийлар империяси ҳамда Болгария бошқа тарафда жанг қилишган эди. Биринчи жаҳон урушида инсоният илк бор кимёвий қурол ва танклардан фойдаланган.

© Пресс-служба Президента РФ / Фотобанкка ўтишРабочий визит президента РФ В. Путина во Францию
Парижда Биринчи Жаҳон уруши якунининг 100 йиллиги нишонланмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Рабочий визит президента РФ В. Путина во Францию
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала