Алоҳида топшириқлар бўйича элчи Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари этиб тайинланди

© Sputnik / Дмитрий АстаховМужчина закрывает портфель
Мужчина закрывает портфель - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тайинлов тўғрисидаги фармонни имзолади.

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Алоҳида топшириқлар бўйича элчи Илҳомжон Неъматов ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Инстаграмда рўйхатдан ўтди

Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолаган.

Неъматов 2016 йилнинг сентябрь ойидан Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

У 1999 йилдан 2008 йилгача Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари бўлган, 2008-2010 йилларда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси, 2010-2013 йилларда эса Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида ишлаган.

Янгиликлар лентаси
0