Ўзбекистон ва Россия Журналистлар кенгашлари ҳамкорлик битимини имзолашди

© SputnikЖурналист печатает текст на выставке "Mitt" в Москве
Журналист печатает текст на выставке Mitt в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия Журналистлар кенгаши орасида ҳамкорлик ҳақидаги келишув Москвадаги Журналистлар уйида бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Журналистлар кенгаши Россия Журналистлари кенгаши билан ҳамкорлик битимини имзолади, деб хабар қилди РИА Новости. Ҳужжатларни имзолаш маросими Москвада Журналистлар уйида бўлиб ўтди.

Россия Журналистлар кенгаши бир вақтнинг ўзида Жанубий Корея, Польша, Кипр, Сурия ва Мўғилистон ташкилотлари билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаган. Россия Журналистлар кенгаши раҳбари Владмимир Соловьёвнинг сўзларига кўра, битим Россия ва ҳужжат имзолашда иштирок этган давлатлар ўртасида журналистлар алмашиш ва яқиндан ҳамкорлик қилишни назарда тутади.

Владимир Соловьёв таъкидлаганидек, ушбу битимлар имзоланиши – ҳалқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун жуда муҳим қадам.

“Битимларни имзоланиши айнан бугун, Россия Журналистлар кенгаши юз йиллиги нишонланаётган кунда бўлиб ўтаётгани, муҳим рамзий аҳамиятга эга”, - деб таъкидлади Соловьёв.

Россия журналистлар кенгаши – Россия журналистлари манфиатларини ҳимоя қилиш учун ижодий носиёсий жамият бирлашма ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0