Жамият

Гул дўконида босқинчилик қилган киши нотаниш қизга гул дастасини совға қилди

© Sputnik / Саид Царнаев / Фотобанкка ўтишПродажа цветов 8 марта
Продажа цветов 8 марта - Sputnik Ўзбекистон
Талончи қўлига пичоқ олиб, Москванинг Новокосино туманидаги дўконга ҳужум қилган. Дўкондан пул ва гул дастасини ўғирлаган.

ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Москвада эркак киши гул дўконини ўмариб, ўғирланган гулдастани йўлдан ўтиб кетаётган қизга ҳадя қилди, деб хабар қилди РИА Новости.

Президент РФ В. Путин встретился с канцлером ФРГ А. Меркель - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Аёлларга гул совға қилиш бу яхши одат, бундан ўрнак олиш керак - Кремль

Номаълум шахс гул дўконига кириб, харидор сифатида гулдаста танлаган. Сотувчи гулларни олиб келганда, у чўнтагидан пичоқга ўхшаш ўткир предметни чиқариб, аёлга таҳдид қилган. У кассадаги пуллар ва гулдастани беришни талаб қилиб, сўнгра гулларни бир қизга совға қилди.

Гумонланувчи 32 ёшли мигрант эканлиги аниқланган. Айни дамда у қўлга олинган ва “босқинчилик” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 162-моддасига кўра, шунга ўхшаш жиноятлар мажбурий жамоат ишлари ёки 5 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Агар жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланса, жазо муддати 10 йил қамоқ ва 1 миллион рубл миқдорда жаримагача кўпайиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала