Дунёда

Тожикистонда “ИШИД” ғояларини тарғиб қилган ўқитувчига 19 йил қамоқ жазоси берилди

© Sputnik / Амир ИсаевШкола в Душанбе
Школа в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Ўқитувчи юқори синф ўқувчиларини террорчилик ташкилоти қаторига жалб этган. У жорий йилнинг июль ойида ҳибcга олинганди.

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Тожикистонда инглиз тили ўқитувчиси Жаҳонгир Қосимов мактаб ўқувчиларини ИШИДга ёллаш билан шуғуллангани учун қаттиқ тартибли колонияда 19 йил қамоқ жазосини ўташга ҳукм қилинди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Кыргызские пограничники на контрольно-пропускном пункте - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Қирғизистон колониядаги исён туфайли Тожикистон билан чегарада ҳушёрликни кучайтирди

Шунингдек, тўрт нафар ўқувчилар ҳам қамоқ жазосига маҳкум этилган. Жиноят ишида жами 10 нафар айбланувчилар бор. Уларнинг ҳаммаси олти ойдан қамоқ жазосига маҳкум этилган.

Қосимов 2018 йил июль ойида Душанбеда қўлга олинган. Тергов жараёнида жиҳод ғояларини тарғиб қилганига иқрор бўлган. У тарғиботчилар билан ижтимоий тармоқ орқали танишган, кейинчалик унинг изига давлат махсус хизмати ходимлари тушишган.

Жорий йилнинг ноябрь ойида Бишкекда Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия, Ўзбекистон ва Қирғизистон махсус хизматлари маслаҳатлашуви бўлиб ўтганди. Йиғилганлар жаҳон ва Марказий Осиёда терроризмга қарши курашиш чора-тадбирларини муҳокама қилишган.

Иштирокчилар фикрига кўра, экстремизм ва радикал оқимларининг фаоллашишига маҳаллий қуролли низолари кўмаклашмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала