Тожикистондан Ўзбекистонга келган вагон ичида автомат патрони аниқланди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишМагазин АК с пулями
Магазин АК с пулями - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ишлари олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга яширинча кириб келаётган ўқ-дори тўхтатиб қолинди, деб хабар қилди давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Наркотические вещества в таблетках - Sputnik Ўзбекистон
Божхона “Лирика” ва “Трамадол” дорилари бўйича огоҳлантириш берди

Тожикистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига кириб келган юк поездининг вагонларидан бири  божхона назоратидан ўтказилганда, мазкур вагоннинг кўз илғамас, хуфия жойига айёрона тарзда жойланган 1 дона 7,62мм. калибрли Калашников автоматининг патрони борлиги аниқланди.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, шу йил октябрь ойида Туркия ва Россиядан келган йўловчиларига тегишли бўлган юклар орасида 35 дона травматик қурол ўқлари ва 1 дона 12 мм. калибрли патрон борлиги аниқланганди.

Янгиликлар лентаси
0