Жамият

Афғон чегарасида Ўзбекистон қандай ҳимояланган – Руслан Мирзаев терроризм таҳдиди ҳақида

© Sputnik . Таалай ОроскуловКомандующий пограничными войсками СГБ Узбекистана генерал-майор Руслан Мирзаев
Командующий пограничными войсками СГБ Узбекистана генерал-майор Руслан Мирзаев - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон чегарасидаги вазият ва Марказий Осиё давлат чегара хизматлари ҳамкорлик қилиш масаласи ҳақида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмондони генерал-майор Руслан Мирзаев ўз фикрларини билдирди.

“Бугунги кунда профессионал команда шаклланган, биз юзага келиши мумкин бўлган вазият ва муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли тадбирларни амалга оширмоқдамиз. Биз ҳар қандай муаммоли масалаларга тайёрмиз”, - деб таъкидлади Мирзаев.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Марказий Осиё махсус хизматлари мувофиқлашган ҳолда чегара таҳдидларига қарши туриши ва зарур тадбирларни бажариши мумкин.

“Бугунги кунда Марказий Осиё давлатларида таҳдидларга қарши барча ресурсларга эга, ва энг  асосийси, курашиш учун иродаси бор” – деб хулоса қилди генерал-майор.

Тўлиқ изоҳни Sputnik Ўзбекистон  радиоподкастида тинглашингиз мумкин.

Генерал-майор Мирзаев о ситуации на афганской границе

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтанинг ўртасида МДҲ давлатлари - Озарбайжон, Армения, Беларус, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон чегара қўшинлари қўмондонларининг Кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Ҳарбийлар Ҳамдўстлик, айниқса Афғонистон билан қўшни бўлган давлатлар чегараларида қийин вазият юзага келганлигини таъкидлашди. Ушбу мамлакатда давом этаётган нотинчлик ва террористик гуруҳларнинг фаоллашуви алоҳида ташвишга солмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала