Иқтисод

Қозоғистон ўз табиий газини Ўзбекистон ҳудуди орқали экспорт қилади

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишГазовый счетчик
Газовый счетчик - Sputnik Ўзбекистон
Форум давомида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида сони 16 та икки томон ҳужжатлар имзоланди.

ТОШКЕНТ, 17 ноя  — Sputnik. Қозоғистон табиий гази Ўзбекистон орқали бошқа хорижий мамлакатларга экспорт қилинади. Бу ҳақда “КазТрансГаз” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АЖ ўртасида тегишли келишув имзоланди.

Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций. - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Қозоғистон учун Ўзбекистонга бензин экспортини бошлаши жуда муҳим - Бозумбаев

Шу йил 15 ноябрь куни Чимкент шаҳрида Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Аскар Мамин ва Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раислигида Қозоғистон-Ўзбекистон биринчи минтақалараро ҳамкорлик форуми ўтказилди.

Шу билан бирга “KTZ Express” АЖ ва “Ўзавтотранстехника” илмий-ишлаб чиқариш маркази ўртасида қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат ҳам имзоланди.

Форум давомида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида икки томон имзолаган ҳужжатлар сони 16 тани ташкил этди.

Форумда шу йил 9 ойи давомида икки давлат ўртасидаги ташқи савдо айлануви 2 миллиард доллардан ошганлиги ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 40 фоизга кўп бўлганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала