Дунёда

Қозоғистонда яна бир чемпион пичоқлаб ўлдирилди

© Sputnik / Павел ЛисицынНож в руке
Нож в руке - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Семей шаҳрида кўмир учун навбатда турган вақтда юзага келган муштлашувда қозоғистонлик дзюдочи Жасулан Абиев ўлдирилди.

ТОШКЕНТ, 17 ноя  — Sputnik. Ушбу ҳолат 13 ноябрь куни содир бўлди. Sputnik Қозоғистон хабар беришича, дзюдочи кўмир учун навбатда турган эркаклардан бири билан муштлашиб кетган.

Муштлашув оқибатида спортчига пичоқ билан оғир жароҳат етказилди.

Жасулан Абиев 33 ёшда эди. У Қозоғистонда дзюдо бўйича вазни 60 килогача бўлган тоифада Қозоғистон чемпиони ва турли мусобақаларнинг кўп карра совриндори бўлган. 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от 𝕵𝖚𝖉𝖔 𝖙𝖍𝖊 𝖇𝖊𝖘𝖙 𝖘𝖕𝖔𝖗𝖙 (@judo_kazakhvines)

Абиев 2010 йилда спортдан кетиб, бизнес билан шуғулланишни бошлади. У Степной қишлоғида истиқомат қилган.

Ушбу жиноятни содир этишда гумонланувчи тариқасида Семей шаҳрида истиқомат қилувчи 24 ёшли фуқаро қўлга олинди. Қотилга 12 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан суддан олдин тергов иши бошланди.

Эслатиб ўтамиз, июлда Олма-отада қозоғистонлик фигуристи, Сочидаги Олимпиа ўйинлари бронза ғолиби Денис Тен ўлдирилганди. У ҳам икки нафар киши билан юзага келган муштлашувда жабрланганди.

Янгиликлар лентаси
0