Тиматининг Тошкентдаги концерти бошқа жойга кўчирилди

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишПевец Тимати
Певец Тимати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик рэпер Тиматининг концерти Anhor Lokomotiv паркида эмас "Халқлар дўстлиги" саройида бўлиб ўтадиган бўлди.

ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Россиялик рэпер Тиматининг 27 ноябр кунига белгиланган яккахон концерт дастури бошқа майдончага кўчирилди, деб хабар қилмоқда тадбир ташкилотчилари.

“Таниқли рэпернинг концерти Anhor Lokomotiv паркида эмас “Халқлар дўстлиги” саройида бўлиб ўтадиган бўлди. Концерт санаси ўзгармади: 27 ноябрь соат 20:00да”, - дейилган хабарда.

Ташкилотчилар айтишига қараганда концерт майдончасини ўзгартириш мухлислар томонидан келиб тушган “кўплаб илтимосларга асосан” амалга оширилган. Аллақачон чипта сотиб олишга улгурган фуқаролар уларни қайтаришлари ёки тенг қийматли чипталарга алмаштиришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, концерт билан бир вақтда Тошкентда машҳур рэпер асос солган Black Star Burger ресторанларидан бири ҳам очилиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0