Москвада таксичи ҳамённи қайтариш учун мижозни 8 соат кутди

© Фото / Предоставлено Кайратом ТентимишевымТаксист в Москве Кайрат Тентимишев
Таксист в Москве Кайрат Тентимишев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвада қирғизистонлик таксичи унутиб қолдирилган ҳамённи қайтариш учун мижозни подъезд олдида 8 соат кутиб турди. Ҳамёнидан умидини узган қиз уни кўриб йиғлаб юборди.

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Бу воқеа менга инсониятга бўлган ишончимни яна қайтарди, деб ўз ҳикоясини бошлаган Варя Борцова исмли қиз ўзининг facebook даги саҳифасида.

Такси - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда “Яндекс такси”нинг рақобатчиси пайдо бўлди

Варя айтишига қараганда у Москвага тонг соат 5ларда етиб келган. Аэропортдан такси олиб уйига келган ва кириб ухлаган.

Соат бирлар атрофида уйғонганидан сўнг таксида ҳужжатлари ва ҳамёнини унутиб қолдирганини тушунган. Диспетчер хизмати орқали ҳайдовчини топишнинг иложи бўлмаган ва энди банк карталарини блокиировка қиламан деб турганда унинг отаси подъезд олдида турган такси машинасини кўриб қолган.

Кейин маълум бўлишича бу Варя эрталаб аэропортдан келган машина бўлган. Ҳайдовчи ҳам телефон орқали мижоз билан боғланишнинг иложини топа олмай уни подъезд олдида кутиб турган.

“Мен ташқарига чиқиб таниш қирғизистонлик ҳайдовчини кўрдим. У менга қараб – Қаерда эдингиз. Одам ҳам шунчалик ухлайдими? Мен бу ерда совуқ қотиб кетдим-ку!- деди. Мен уни қучоқлаб йиғлаб юбордим”, -  деб ёзади Варя.

Ҳамёни топилганидан хурсанд бўлган мижоз ҳайдовчига 5000 рубл “суюнчи” берган ва ҳайдовчи хайрлашиб жўнаб кетган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу ҳикояга кўплаб ижобий изоҳлар қолдиришди. Баъзилар “Мусулмонлар учун бу одатий ҳол” деса бошқалар ушбу йигитни тарбиялаган ота онасига раҳмат деб уларга соғлик тилаган.

Янгиликлар лентаси
0