Ипотека-банки “Юнистрим” билан иш фаолиятни 22 ноябрдан тиклайди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишПроверка долларов на подлинность
Проверка долларов на подлинность - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ипотека-банки мутасадди ходими “Юнистрим” билан иш фаолиятни тўхтатилиши ҳақидаги хабарга изоҳ берди.

ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Ипотека-банк айрим ОАВларда вақтинчалик “Юнистрим” билан иш фаолиятни тўхтатилганлиги тўғрисидаги хабарга изоҳ берди.

Банкда “Юнистрим” билан иш фаолият вақтинча тўхтатилганлиги, бироқ бу хакерлик ҳужумлар билан боғлиқ эмаслигини маълум қилинди.  

“Биз “Юнистрим”дан хавфли жўнатмаларни олмадик. Ҳозирги вақтда шартномаларни қайта кўриб чиқаётганлигимиз сабабли вақтинча тўхтатилганди. Эртадан “Юнистрим” билан тўлиқ иш фаолиятни қайта давом этади”, - деб маълум қилишди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Ипотека-банки бош офисида.

Бундан аввал Ўзбекистонда Ипотека-банк “Юнистрим” билан хакерлик ҳужум оқибатида иш фаолият тўхтатилганлиги ҳақида хабар пайдо бўлганди.

Янгиликлар лентаси
0