Москва аэропортида самолёт одамни уриб юборди - видео

© Sputnik / Рамиз БахтияровШасси самолета
Шасси самолета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳалок бўлган кишининг шахси аниқланди – у Армения фуқароси эканлиги маълум бўлди. У Испаниядан Арменияга депортация қилинган.

ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik.  “Шереметьево” аэропортида самолёт учиш қўниш майдонида одам жасад парчалари топилди, деб хабар қилди янгиликлар федерал агентлиги.

Ҳодиса 20 ноябрь куни содир бўлди. Boeing 737 кўтарилаётган вақтда одамни уриб юборди.

“Уни самолёт шасси устинларидан бири уриб юборди. Фуқаро жойида ҳалок бўлди”, - дейилган хабарда.

Кейинчалик Россия Тергов қўмитаси воқеа жойида тасвирга олинган видео лавҳани намойиш қилди.

Sputnik Армения маълумотига кўра, ҳалок бўлган кишининг шахси аниқланди – у Армения фуқароси эканлиги маълум бўлди. У Испаниядан Арменияга депортация қилинган. Москвада бошқа самолётга ўтаётганда самолётдан қочиб кетади.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Янгиликлар лентаси
0