Ўзбекистон Қозоғистондан 3,2 тонна кумуш сотиб олди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишСеребряные слитки
Серебряные слитки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қимматбаҳо металларнинг нархи 1,6 миллион долларни ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. 2018 йилда Ўзбекистон Қозоғистондан 3,2 тонна кумуш сотиб олди, деб хабар қилди Қозоғистон LS нашри.

Золотые слитки - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кўпайди

Қимматбаҳо металларнинг нархи 1,6 миллион долларни ташкил қилди.

Шу йил январ-сентябр давомида Қозоғистон турли давлатларга 2,4 тонна қиймати 339,5 миллион долларлик кумуш экспорт қилди.

Қозоғистондан энг кўп Буюк Британияга – 2,3 минг тонна қиймати 243,7 миллион долларлик кумуш юборилди.

Ноябрь ойида Ўзбекистон Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмаларининг умумий заҳиралари, қазиб олинган (ишлаб чиқарилган), сотиш ҳажмлари ва маблағларнинг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотларни расман чоп этиш бўйича чекловлар олиб ташлаш назарда тутилган қарор лойиҳани таклиф қилганди. Қарорнинг мақсади - инвесторлар учун мамлакат иқтисодий салоҳияти ва инвестицион жозибадорлигини тўлақонли намойиш этиш. 

Шунингдек, 2018 йилда Ўзбекистон қимматбаҳо металларни хорижий фуқароларга сотишни бошлаганди.

Янгиликлар лентаси
0